Қуйида хусусий бандлик агентликлари реестрига ташкилотни қўшиш билан боғлиқ зарурий маълумотлар келтирилган
Қонунчилик базаси
- Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги № ЎРҚ-501 16.10.2018 Қонуни;
Хусусий бандлик агентликлари реестрига ташкилотни қўшиш учун ҳавола этиладиган ҳужжатлар рўйхати
- Директорни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси
- Директорнинг олий маълумоти ҳақидаги диплом нусхаси
- Директор лавозимига олингани қайд этилган меҳнат дафтарчаси нусхаси
- Иккинчи ходимнинг ишга олингани тўғрисида буйруқ нусхаси
- Иккинчи ходимнинг ишга олинганлиги қайд этилган меҳнат дафтарчаси нусхаси
- Аризани кўриб чиққанлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим аризачи томонидан тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси
Тўловни амалга ошириш учун реквизитлар
Ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Тошкент ш., Миробод тумани, Миробод кўчаси 15 уй)Банк: Марказий банк Тошкент шаҳар бўлими
Ҳисоб рақами: 23402000300100001010
ИНН: 201190645
ОКЭД: 84111
Мақсади: Молия вазирлиги Ғазначилигининг 4001 1086 0262 7379 5010 0141 001 шахсий ҳисоб варағига хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш учун
Энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида (223 000 сўм)